ЎзА Ўзбек

24.09.2020 Чоп этиш версияси

Минтақа мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш устувор масала экани алоҳида таъкидланди

Минтақа мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш устувор масала экани алоҳида таъкидланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев қилган чиқишнинг концептуаллиги, тизимлилиги ва дастурийлиги менда чуқур таассурот қолдирди.

Мен давлат раҳбарининг ўз нутқида Ўзбекистон ташқи сиёсатида умумий фаровонлик учун мазкур минтақа мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг устуворлиги ҳақидаги муҳим баёнотларига эътибор қаратдим.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан ўтказилган мунтазам маслаҳат учрашувларидан сўнг ФАО ва Ўзбекистон ҳамкорлигида 2020 йил 19 майда ҳамкорликнинг янги форматини бошлаб берган ҳолда, бешта давлат қишлоқ хўжалиги вазирларининг илк виртуал йиғилишини ташкил қилди.

Унда ФАО, ЕТТБ, Евроосиё тараққиёт банки, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Ислом тараққиёти банки ва Жаҳон банки вакиллари иштирокида коронавирус пандемияси даврида минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев БМТ йиғилишида жаҳон ҳамжамиятини 2017 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмуни БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига мос экани тўғрисида таништирди.

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш ушбу Стратегиядаги устувор йўналишлардан бири эканини ҳисобга олган ҳолда, ФАО Ўзбекистон ҳукумати билан 3 та муҳим йўналиш: Қишлоқ хўжалиги вазирлигини стратегик қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат занжири ва бозорлардан фойдаланишни ривожлантириш ҳамда табиий ресурсларни барқарор бошқариш, иқлим ва биохилма-хиллик ўзгариши масалалари бўйича ишламоқда.

Шу боис, ФАО нинг Ўзбекистондаги экспертлари Қишлоқ хўжалигини 2020-2030 йилларда ривожлантириш стратегияси ҳамда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш миллий стратегияси ишлаб чиқилишини тўла қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида тўхталиб ўтган яна бир муҳим мавзу - Орол денгизи фожеасидир. ФАО ушбу чақириққа жавоб берган ҳолда, “Миллионта мевали дарахт” ташаббусини муваффақиятли амалга ошириш учун ўзаро англашув Меморандумига қўшилди. Мазкур ташаббусга кўра, Қорақалпоғистонда фермер ва деҳқон хўжаликлари учун мевали дарахт ва узум кўчатларини кўпайтириш мақсадида кўчатхоналар ташкил этилади.

Владимир Рахманин,
БМТ нинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти 
Бош директори ўринбосари, ФАО нинг Европа ва Марказий Осиёдаги минтақавий вакили

1 726
ЎзА