ЎзА Ўзбек

30.07.2020 Чоп этиш версияси

Мингбулоқда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 448 миллион сўм тарқатилди

Мингбулоқда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 448 миллион сўм тарқатилди

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан «Саховат ва кўмак» фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатиш мақсадида Мингбулоқ тумани ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари тумандаги 448 та оила ҳолидан хабар олди ва Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир хонадонга 1 миллион сўмдан жами 448 миллион сўм берилди.

Маълумот ўрнида, туманда жами 1603 та камбағаллик рўйхатида турувчи оила мавжуд. Шу кунгача уларнинг 763 таси камбағаллик рўйхатидан чиқарилган.

photo_2020-07-30_19-03-29.jpg

photo_2020-07-30_19-03-23.jpg

photo_2020-07-30_19-03-19.jpg

photo_2020-07-30_19-03-16.jpg

4 348
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА