Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.07.2018 20:31 Чоп этиш версияси

Минг нафар хотин-қизга 1000 та тикув машинаси

Минг нафар хотин-қизга 1000 та тикув машинаси
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омилларидан бири бандлик масаласидир.

Наманган вилоятининг Норин туманида бўлиб турган Республика ишчи гуруҳи томонидан хонадонма-хонадон юриб, халқ билан мулоқот тамойили асосида оилалардаги иқтисодий ва ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш жараёнида аниқланган аксарият муаммолар жойида ечим топмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан боғдорчилик, миллий ҳунармандчилик, асаларичилик йўналишлари, иссиқхона ташкил этиш бўйича устоз-шогирд анъанаси асосида иш бошлаш истагида бўлган 1 минг 400 нафардан зиёд хотин-қиз рўйхатга олиниб, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурига мувофиқ, уларнинг фаолият бошлаши учун кўмаклашишга киришилди.

Жумладан, тумандаги “Норин” болалар оромгоҳида бўлиб ўтган тадбирда туманнинг турли қишлоқларида истиқомат қилаётган минг нафар хотин-қизга уч йил муддатга 7 фоизли кредит шарти билан 1000 та замонавий тикув машинаси берилди. “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо сифатида рўйхатга олиниб, меҳнат дафтарчаси топширилди.

– Шундай тикув машинасини анчадан бери орзу қилар эдим, – дейди Полвонкўл маҳалласида яшовчи Мадина Сотиболдиева. – Чунки, қўлимда ҳунарим бору, ундан фойдаланишга имкониятим йўқ эди. Уч йилга имтиёзли кредит билан тикув машинаси берилгани – бу жуда катта ғамхўрлик, дастгоҳ деярли текинга тушди, дегани. Бугунги тадбирда қатнашаётган барча хотин-қизлар номидан Президентимизга миннатдорлик билдираман.

Тадбиркор Нодирбек Мирзаабдуллаев томонидан "Агробанк" ва Халқ банки вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда келтирилган ушбу “Тристар” замонавий тикув машиналари тумандаги кўплаб оилаларнинг даромади ошишига, демак, турмуши яхшиланишига хизмат қилади. 

Акромжон Сатторов, ЎзА
2 764