ЎзА Ўзбек

06.07.2018 15:01 Чоп этиш версияси

Минерал хомашёлар – иқтисодиёт таянчи

Минерал хомашёлар – иқтисодиёт таянчи

Хоразмда вилоят ҳудудида конлардан фойдаланиш, минерал хомашё базаси ҳолати, фойдали қазилмалар захираларини қайта ишлаш, лицензия олиш жараёнлари масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.


Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳузуридаги Тоғ-геология фаолиятини назорат қилиш бўйича Инспекция, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси вилоят минтақавий инспекцияси ҳамкорлигида ўтказилган йиғилишда вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган юридик шахслар, ер қаъридан фойдаланиши билан боғлиқ масалаларга алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.


Тадбирда фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш, минерал хомашё захиралари ва уларни қазиб олиш билан боғлиқ вазифалар, соҳага жалб этилаётган замонавий технологиялар йўналишларда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.

А. Шокиров, ЎзА
6 142