Аввал хабар берганимиздек, “Миллий тикланиш“ демократик партияси Тошкент бўйлаб, хорижий тилда битилган эълон ва рекламаларни ўрганишда давом этмоқда

ОНЛАЙН: Аввал хабар берганимиздек, “Миллий тикланиш“ демократик партияси Тошкент бўйлаб, хорижий тилда битилган эълон ва рекламаларни ўрганишда давом этмоқда.

Партия "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида"ги қонуннинг бузилишига қарши курашишда “қуролсиз” чиққан кўринади.

Биз партия вакиллари билан Чилонзор туманини кўздан кечирдик. Партия вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар Мўътабар Хусанова, Аъзамжон Тўлабоев, Абдумалик Акромовлар кўча-кўйда "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида"ги қонуннинг бузилиш ҳолатларини қайд этдилар. Бироқ, унга қарши чора кўришда ожизлик қилдилар. Яъни, қонунчиликда (20-модда) эълон, нархнома ва рекламалар давлат кейин хорижий тилда кўрсатилиши кераклиги белгиланган бўлса-да, буни амалда учратмайсиз.
401353ca-3916-46ed-9c48-0f93e6d91942.jpg

Қонун моддаси бузилишига чора кўришнинг эса имкони йўқ. Чунки Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аъзамжон Тўлабоевнинг айтишича, "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида"ги қонун бузилиши бўйича маъмурий жавобгарлик аниқ кўрсатиб берилмаган.
93fb89cc-f11b-4af1-8414-1666e27464fa.jpg

“Давлат тилини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигимиз кучсиз. Уни такомиллаштириш лозим. Такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашимиз учун асос бўлиши керак. Шунинг учун биз бугун вазиятни ўргангани чиқдик. Бундан ташқари аҳоли томонидан ҳам пешлавҳаларни хорижий тилда битилгани бўйича бизга кўп мурожаатлар бўлади. Биз жавобгарликни такомиллаштирмагунимизча кўча-кўйдаги пешлавҳаларга чора кўра олмаслигимиз аниқ”, дейди депутат Мўътабар Хусанова. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Миллий тикланиш“ партияси “уруш“га “қуролсиз” чиққан кўринади