ЎзА Ўзбек

15.11.2019 Чоп этиш версияси

"Миллий тикланиш" партияси: “ЛУКОЙЛ”нинг танобини тортиб қўйиш керак"

"Миллий тикланиш" партияси: “ЛУКОЙЛ”нинг танобини тортиб қўйиш керак"

“ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ матбуот хизмати 29.10.2019 йил санасида Қашқадарё вилоятида жойлашган “Жарқудуқ“ мажмуасида рўй берган воқеа юзасидан партиялар ўз муносабатини билдирди. 

Бироқ бу муносабатлар натижа бердими? Партиялар муносабат билдириш билан муаммони ўзидан соқит қиладими? Прокуратура нима учун мазкур жиноий ва маъмурий қонун бузилиши бўйича иш очмади? 

Ушбу саволлар бугун Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтаётган "Пресс-қаҳва" партиялар дебати дастурида кўтарилди. "Пресс-қаҳва" партия дебатлари дастурига йиғилган партиялар мазкур масала юзасидан фикр билдирди.

Расман ўз муносабатини эълон қилмаган "Миллий тикланиш" партияси вакили қуйидаги фикрларни билдирди. 

“Компания томонидан ҳақорат қилинган шахс миллатининг аҳамияти йўқ. У қайси миллат вакили бўлмасин, уни ҳақорат қилган одам қонун олдида жавоб бериши шарт. Миллий манфаатлар биринчи ўринда. “Лукойл” 50 та бўлса ҳам у бизни фуқароларни ҳурмат қилмас экан, танобини тортиб қўйиш керак”, деди партия вакили.

"Адолат" социал демократик партияси вакили эса партия мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилгани ва жавоб кутаётганини айтди.

Маълумки, компанияда юз берган воқеа бўйича партиялар фаол муносабат билдирди, бироқ ҳозиргача ҳақорат қилган шахс қонуний жавобгарликка тортилмади.

4 719
Анора Содиқова, ЎзА