Улуғ мақсад йўлига чиққан Ўзбекистон миллий тараққиёт манзили сари янги босқичга қадам қўйди.

“Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”

“Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепцияси” лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида

Улуғ мақсад йўлига чиққан Ўзбекистон миллий тараққиёт манзили сари янги босқичга қадам қўйди. Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар натижасида жамиятимиз ҳаёти, одамларнинг онгу тафаккури ўзгариб бормоқда. Ўзбекистон халқи бугун Президентимиз бошчилигида янги, юксак мақсадлар билан яшамоқда.

Бу жараёнлар дунёда глобаллашув даври, тараққиёт шиддат билан давом этаётган, ҳамма жабҳаларда кескин кураш ва рақобат тобора аёвсиз тус олаётган бир пайтда кечмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган туб ислоҳотлар мана шундай руҳда кечмоқда. Ана шу жараёнда биз кучли миллий ғояга эҳтиёж сезмоқдамиз.

Чунки миллий ғоя соғлом фикрлайдиган ҳар бир шахс ва фуқарода миллий ғурур-ифтихор, ор-номусни уйғотадиган, ўзликни англатадиган, халқнинг мақсади ва орзу умидларига куч-қудрат, ғайрат бахш этадиган, миллатни ҳаракатга келтирадиган қудратли омилдир.

Миллий ғоя Ватан туйғусидан айро эмас. Айнан шунинг учун ҳам ҳар бир ўзбекистонликнинг, демак, ҳар биримизнинг тақдиримиз шу давлат ва жамият ривожига боғлиқ эканини чуқур англатиш, бу туйғуни уларда амалий ҳаракатга, ҳаёт тарзига айлантириш миллий ғоянинг энг муҳим хусусиятидир.

Жаҳон тарихида халқларнинг юксалиши уларнинг маънавий, ғоявий бирлашувидан бошланган. Улар айнан миллий ғоя асосида мураккаб синовлардан муваффақиятли ўтган. Миллий ғоя уларни Ватанга бўлган садоқати, маънавияти ва маданиятини юксалтириб, буюк мақсадлар сари сафарбар этган.

Мамлакатимизни тараққий эттириш бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда миллий ғояни ривожлантириш долзарб масалага айланди. Зеро, Ҳаракатлар стратегиясини Миллий стратегиямиз десак ҳам адашмаймиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 апрель куни “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинганидан буён ўтган вақт давомида бир қатор ишлар қилинди. Хусусан, таниқли олимлар, экспертлар, ижодкор зиёлилардан иборат ишчи гуруҳ томонидан Миллий ғоя концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Тақдим этилаётган миллий ғоя Концепциясининг лойиҳаси дунё ижобий тажрибасининг нафақат маънавий-маърифий, тарбиявий-ахлоқий жиҳатларини, балки ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги, жумладан шахснинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва инсон капиталини ривожлантириш билан боғлиқ энг муҳим ютуқларини ҳам ўзида мужассам этган.

Ўзбекистоннинг миллий ғояси мустаҳкам, туби асрлар қаърига бориб етувчи маънавият асосига қурилади. Сўнгги йилларда дунёнинг турли минтақа ва давлатларида содир бўлаётган аянчли воқеалар таҳлили оммавий ахборот воситалари, замонавий ахборот технологиялари, жумладан, интернет тизими, ижтимоий тармоқлар ва электрон нашрлар кўп ҳолларда айрим бузғунчи кучлар қўлида турли сохта, зарарли ғоя ва мафкураларни тарғиб этишнинг қулай ва тезкор воситасига айланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда.

Бу каби таҳдидлар миллий ва умуминсоний қадриятлар емирилишига, зўравонлик, инсон тақдири, жамият ҳаётига беписандлик, масъулиятсизлик, лоқайдлик, андишасизлик, беҳаёлик каби иллатлар илдиз отишига, одамзотнинг ўз тарихий, диний, миллий-маънавий илдизларидан узилиб қолишига сабаб бўлмоқда ва жаҳондаги кўплаб давлатларда умумий тенденцияга айланиб бормоқда.

Бундай мураккаб шароитда миллий ва умуминсоний қадриятларни асраш, мустақилликни асрашдай, мустаҳкамлашдай, ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашдай муҳимдир.

Мазкур концепцияда мамлакатимизда миллий юксалиш ғояси асосида амалга ошириладиган энг муҳим вазифалар акс этган. Миллий юксалиш ғоясида юртимизда тинчлик, фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, демократик тамойилларни тўлиқ қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ва адолат, моддий ва маънавий ҳаётни баробар ривожланиши ўз ифодасини топган. Шу нуқтаи назардан қараганда, Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”, деган улуғ мақсад бош ғоя сифатида майдонга чиқмоқда.

Миллий юксалиш ғоясининг асосий тушунчалари сирасига киритилган “Ягона Ватан туйғуси”, “Адолат - қонун устуворлигида”, “Халқ розилиги”, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Инновацион тараққиёт” тушунчалари миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари деган улуғ мақсад давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини комплекс ривожлантиришни, мамлакат аҳлига бунёдкорлик ва яратувчанлик руҳини бахш этишни назарда тутади.

Концепция лойиҳасида Миллий юксалиш ғоясининг асосий тамойиллари баён қилинган. Унда қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият даражасига кўтариш; ошкоралик ва фикрлар хилма-хиллигига риоя этиш; шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳамда масъулияти уйғунлигига эришиш; фаровон ҳаёт барпо этишга қаратилган иқтисодий омиллар самарадорлигини ошириш; миллий юксалиш ғоясини умуммиллий ҳаракатга айлантириш жамиятни ҳаракатга келтирувчи асосий тамойиллар сифатида берилган.

Лойиҳада мамлакатимизнинг тараққиёт йўли ва мақсадлари очиқ-ойдин, халқона, аниқ ва равон тушунтирилган. Ўзбекистон 2030 йилгача дунёдаги 50 та ривожланган демократик давлатлар қаторига киришни энг асосий вазифалардан бири сифатида белгиланганлигининг ўзиёқ бу борадаги юксак мақсад-муддаоларнинг нақадар жиддийлигини кўрсатади.

Албатта бундай катта вазифаларни қўйилишида муҳим асослар бор. Маълумки бугунги кунда дунёдаги тараққий этган мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишини кузатадиган бўлсак, уларнинг барчасига хос бўлган умумий ўхшашлик уларда илм-фанга катта эътибор қаратишга, инновацион ғоялар ва ишланмаларни ҳаётга кенг жорий этишга, инсон капиталини ривожлантиришга бўлган юксак эътиборда намоён бўлади.

Маърифатпарвар боболаримиз бундан юз олдинроқ жаҳон рақобат майдони эканини, бунинг кучаяжагини айтиб, бонг урган эдилар. Лекин уларнинг фарёди эшитилмади, англанмади, амал либосини киймади. Бугун Инсоният рақобатнинг янги, янада шафқатсиз даврига қадам қўйди. Дунё давлатлари ўртасида инсон капиталига асосланган кескин рақобат кучайиб бораётир.

Ҳеч кимга сир эмас, мамлакатимиз табиий захиралари, иқтисодий ва инсоний салоҳиятига кўра дунёдаги етакчи мамлакатлар сирасига киради. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги – бу халқнинг улкан интеллектуал ва маънавий салоҳиятидир. Қадим даврлардан буён юртимиз ҳудудидан Имом Бухорий, Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Мотуридий, Замахшарий, Навоий каби жаҳон илм-фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшган улуғ аллома ва мутафаккирлар етишиб чиққан. Халқимизда бир нақл бор “Оққан дарё оқади” деган, бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоиздан зиёдини ёшлар ташкил этади.

Уларга илм олиши учун муносиб шарт-шароитларни яратилса, нафақат боболарга муносиб авлодлар тарбияланади, шунингдек, инсон капиталининг катта захирасини яратишга эришилади. Бу эса “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган улуғвор ғояни рўёбга чиқаришда, иқтисодиётни, бутун мамлакатни инновацион асосда ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастурида белгиланган вазифалар, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китобхонлик бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус, “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” асосий ҳаракатлантирувчи кучга айланиши назарда тутилмоқда. Айниқса, мактабларимизнинг 1-11 синфлари учун “Тарбия” фанининг жорий қилинаётгани миллатнинг тамоман янги авлодларини тарбиялашга қаратилган миллий иродамиз ишга тушганини кўрсатмоқда.

Концепция лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганидан кейин у қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди. Энг муҳими, бу жараёнда ўзини чинакам Ватан фарзанди, деб билган, унинг тақдири, келажагига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф, эътирозларини билдира бошладилар.

Шу билан бирга Миллий ғоя концепцияси лойиҳаси ҳудудларда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида зиёлилар, меҳнат жамоалари, кенг жамоатчилик иштирокида, ижтимоий тармоқларда, таълим муассасаларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Муҳокамалар жараёнида вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олий, ўрта махсус, умумий ўрта таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, адабиёт, санъат, маданият йўналишида фаолият олиб бораётган зиёлилар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона, Наманган, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент, Навоий вилоятларида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, олимлар, мутахассислар иштирокида ўтган давра суҳбатлари бунинг мисолидир.

Тадбирларда сўзга чиққанлар миллий давлатчилигимизнинг ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий асосларини яратишда миллий ғоя бунёдкор манба бўлиб хизмат қилиши, соғлом фикрлайдиган ҳар бир шахс ва фуқарода миллий ғурур-ифтихор, ор-номусни уйғотадиган, ўзликни англатадиган, халқнинг мақсади ва орзу умидлари рўёбга чиқишида беқиёс куч-қудрат эканини таъкидламоқдалар.

Муҳокамалар жараёни фақат бир ҳудуд, бир жамоа ўртасида эмас, ўзининг кенг кўламлилиги ва илмийлиги билан ажралиб туришини ҳам кўрсатмоқда. Ҳозирга қадар Миллий ғоя концепция лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатларида жами 63 мингдан ортиқ жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, жами 480дан ортиқ таклифлар билдирилди. Қолаверса, ҳозирда Республика Маънавият ва маърифат маркази қошидаги экспертлар гуруҳи томонидан халқимиз, зиёлилар, ёшлар, кенг жамоатчилик томонидан юборилган таклифлар, ижтимоий тармоқлардаги муносабатлар ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда.

Минҳожиддин МИРЗО,
Республика Маънавият ва маърифат
маркази раҳбари

* * *

Ибодулла ЭРГАШЕВ – Ўзбекистон Миллий университети профессори, фалсафа фанлари доктори, профессор:

– Миллий ғояни ривожлантириш концепцияси билан танишиб чиқиб ниҳоятда хурсанд бўлдик. Чунки ушбу концепцияда белгиланган мақсад ва вазифаларда халқимизнинг бутун орзу-истаклари, интилишлари ўзининг ифодасини топган. Хусусан, мамлакатимизда яшовчи турли миллат ва элатлар ўртасида “Ягона Ватан туйғуси”ни янада мустаҳкамлаш, жамиятимизнинг барча жабҳаларида адолат – қонун устуворлигини таъминлаш, халқ розилигига эришиш, жаҳолатга қарши маърифат билан жавоб бериш, бугунги замон талабидан келиб чиққан ҳолда илм-фан, таълим-тарбияга катта эътибор қаратиш, иқтисодиётга инновацион ёндашувни кенг жорий этишга алоҳида аҳамият берилган.

Бу борада ишлар самарасини ошириш учун олий таълим муассасалари талабаларида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш ҳолатини чуқур ўрганиб чиқиш керак. Ана шунда ҳар бир олий таълим муассасаси битирувчиси миллий ғоя тарғиботчисига айланади.

Нарзулла ЖЎРАЕВ – Жаҳон тиллари университети кафедра мудири, сиёсий фанлар доктори, профессор:

– Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида “Миллий тикланишдан–миллий юксалиш сари” деган улуғ мақсад йўлида амалга оширилаётган барча ислоҳотларимизнинг марказида энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқ манфаатлари турганлиги ниҳоятда муҳим воқеликдир.

Шу маънода Миллий ғояни ривожлантириш концепциясида халқимиз ҳаёт сифатини юксалтириш, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган ғояга қатъий амал қилиш, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, оналик ва болаликни, оилани, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, хорижда яшаб таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ватандошлар билан мунтазам алоқа ўрнатиш, уларнинг ўз билим ва тажрибаси, ақл-заковатини Ўзбекистон равнақи йўлида ишлатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори ва нуфузини ошириш каби муҳим вазифаларнинг алоҳида қайд этиб ўтилгани нафақат концепциянинг ҳаётийлигини таъминлаган, шу билан бирга реал мақсадларнинг қўйилганлиги, мамлакатимиз аҳолисининг бахтли ва фаровон яшаши учун барча имкониятлар ишга солинишини аниқ ифодалаганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Марҳабо СОБИРОВА – Низомий номидаги ТДПУ “Миллий ғоя ва маънавият асослари” кафедраси мудири:

– Миллий ғояни ривожлантириш концепцияси билан танишиб чиқиб шунга амин бўлдимки, бу масала чуқур таҳлил этилиб, аниқ вазифалар белгиланган. Концепцияда бир муҳим жиҳат эътиборимни тортди: жаҳолат нафақат диний, балки дунёвий, даҳрийлик кўринишида ҳам намоён бўлишига алоҳида кўрсатиб ўтилган. Бу айрим кишилар томонидан динни ёмонотлиқ қилишга уриниш ҳолатларига қарши муносиб жавоб бўлади. Дарҳақиқат, Миллий ғоя бундай жаҳолат кўринишларига қарши маърифат асосида кураш олиб боради, маънавият ва маърифат масаласини Ўзбекистонлик барча соғлом фикрли, масъулиятли кишиларнинг виждон ишига айланишига даъват этади.

Абдураҳим ЭРКАЕВ – фалсафа фанлари номзоди, Қарши давлат университети доценти:

– Биз ХXI асрда – ахборот-коммуникация технологиялари тез суръатларда ривожланаётган, ягона ахборот макони аллақачон шаклланган ва “ахборот портлаши” такрор-такрор юз бериб турган, унинг босими инсонга ўта кучайган, инсон реал ва виртуал воқелик ўртасида чегараларни тобора фарқлай олмай қолаётган шароитда яшамоқдамиз. Бинобарин, янги концепция яратилишида замонанинг мазкур хусусиятлари ҳамда оммавий маданиятнинг, глобаллашувнинг баъзи зиддиятли тенденцияларини ҳисобга олишни таклиф қилади.

Муҳокамаларда Концепцияни янада такомиллаштириш юзасидан юзлаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, ўзбек тилини жамиятдаги нуфузини янада ошириш, мустаҳкам оилани миллий ғоянинг асосий тамойиллари қаторига киритиш, миллий ғояни халқчиллигини таъминлашда адабиёт ва санъатнинг таъсирчан имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурлиги каби муҳим омиллар таъкидлаб ўтилди.

Муҳокамалар жараёни ҳали давом эттирилиб, нафақат давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, профессор-ўқитувчилар балки, маҳаллалардан ҳар бир оилаларга қадар кириб боради. Миллий ғоя бу — халқники, яъни ҳаммамизники. Шундай экан, унга бефарқ бўлмасдан, муҳокамаларда ўз фикрларимиз билан қатнашишимиз – бизнинг ушбу улуғ ишга дахлдорлигимизни билдиради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий ғояни ривожлантириш концепцияси умумхалқ муҳокамасида