Олимлар томонидан 100 килограмм сорбент синтез қилинди ва саноат синови ўтказиш учун пилот қурилмаси технологияси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси матбуот хизмати маълумотига кўра, Умумий ва ноорганик кимё институти илмий ходими, профессор Ф.Юсупов раҳбарлигида саноат корхоналари чиқинди ва айланма сувларини юмшатиш ва тозалаш учун линолеум чиқиндиси (ПВХ) асосида сорбент яратилди. Олимлар томонидан 100 килограмм сорбент синтез қилинди ва саноат синови ўтказиш учун пилот қурилмаси технологияси ишлаб чиқилди.

Ушбу қурилмага синтез қилинган сорбент солиниб, чиқинди сув тозаланди ва ижобий натижага эришилди. Хусусан, сув таркибидаги турли ионларнинг концентрацияси бир неча баробар камайтирилди. Сорбент ёрдамида айланма сув қаттиқлиги бир неча баробаргача тушгани аниқланди. Шунингдек, сорбент регенерацияси Деҳқонобод калийли ўғитлар заводида ишлаб чиқарилган арзон ва маҳаллий туз ёрдамида бажарилиши ҳам жараённинг иқтисодий самарадорлигини янада оширади.

Ушбу сувларни тозалаш мақсадида завод мутахассислари билан ҳамкорликда Муборак газни қайта ишлаш заводида саноат синови ўтказиш учун пилот қурилмаси яратилди.

Бугунги кунда саноат чиқинди сувларини тозалаш ва ишлаб чиқариш учун қайтариш долзарб муаммолардан биридир. Жумладан, Муборак газни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқаришдаги сувлардан бир кунда 6 минг метр куб чиқинди сув ҳосил бўлади.

Иссиқлик алмашиниш қурилмаларида оғир тузлардан тозаланган ва қаттиқлиги бир неча баробар камайтирилган сув ишлатилиши қурилма қувурларининг ички қисмида туз қатлами ҳосил бўлишининг олдини олади. Натижада ушбу қурилмаларнинг ишлатиш вақти ортиб, иссиқлик энергиясини самарасиз сарфланишининг олди олинади. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий ихтиро: чиқинди ва айланма сувларни тозалаш учун янги технология