Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.06.2018 13:18 Чоп этиш версияси

Миллий гвардия ҳарбий-техник институтига кириш тартиби қандай?

Миллий гвардия ҳарбий-техник институтига кириш тартиби қандай?
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Вазирлик ахборот хизматининг маълумотларига кўра, ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган режа-жадвал асосида 1 июндан 25 июнга қадар Ҳарбий-техник институтида ўтказилади.

Ҳарбий-профессионал танлашда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни ўрганиш;

психофизиологик ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

ёзма иш (диктант);

компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш даражасини текшириш;

якка тартибдаги якуний суҳбат иборат.

ЎзА
3 753