Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.10.2017 12:20 Чоп этиш версияси

Миллий фотожурналистика муаммоларини ўрганиш ва истиқболдаги режалар

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг анжуманлар залида ташкил этилган илмий-амалий семинар шундай номланди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида“ги фармони ижроси доирасида жамоат фонди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги босма оммавий ахборот воситалари таҳририятларининг ёш фотомухбирлари иштирок этди.

Жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи Л.Сувонов ва бошқалар мамлакатимизда барча соҳа каби фотосанъат, фотожурналистика равнақида замонавий ахборот коммуникация воситалари муҳим аҳамият касб этаётгани ва ёш ижодкорлар бундай имкониятлардан кенг фойдаланиб, ўз иқтидорини намоён этаётганини алоҳида таъкидлади.

Тадбирдан кўзланган мақсад ёш фотоижодкорлар билимини ва маҳоратини бойитишга кўмаклашиш, халқаро фотожурналистиканинг илғор тажрибаларини таҳлил қилиш асосида фотоасарларнинг сифати ва бадиий даражасини юксалтиришдир.

– Фотография аввал матнга илова бўлган бўлса, ҳаётимизга рақамли технологияларнинг кириб келиши билан медиаматнда тасвир биринчи ўринга чиқмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикасининг “Жеткиншек” газетаси фотомухбири Қобил Бегимов. – Буни журналистика ва фотожурналистика бир-бирини янада бойитаётгани ва тўлдираётгани билан изоҳлаш мумкин. Тадбирда биз фотосанъат усталарининг “Фотожурналистикага нигоҳ”, “Ракурс ва фото изоҳ”, “Фото ҳикоя. Фоторепортаж”, “Фотожурналистика ва унинг йўналишлари", “Фотожурналистикага оид этика қоидалари”, “Фотолавҳаларга мазмунли изоҳ бериш ва фото изоҳ қонуниятлари” каби мавзулардаги маърузаларини тингладик.

Семинарда ўзаро тажриба алмашилиб, махсус мавзулар асосида фотоҳикоя ва фоторепортажлар тайёрлаш бўйича мамлакатимизнинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқотлар ўтказилади.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
2 738






Все о погоде - Pogoda.uz