ЎзА Ўзбек

29.08.2018 16:46 Чоп этиш версияси

Миллий армиямизнинг жанговар қудрати намойиш этилди

Миллий армиямизнинг жанговар қудрати намойиш этилди Чирчиқ дала ўқув майдонида олий ҳарбий таълим муассасаларига жорий йилда ўқишга қабул қилинган ёшлар учун қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар ёрдамида кўргазмали машғулотлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири А.Азизов, масъул офицерлар, курсантлар иштирок этган тадбирда мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш, сарҳадлар дахлсизлиги ҳамда халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Кўргазмали машғулотларда курсантларга қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларнинг тавсифи ҳамда улар ёрдамида жанговар отиш машқларини бажаришда хавфсизлик талабларига риоя этиш ҳақида тушунчалар берилди. Тадбирнинг амалий қисмида эса Қуролли Кучлар академияси ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига ўқишга қабул қилинган йигитлар билим ва кўникмаларини намойиш этди.

Унда қуроллардан отиш машқлари бажарилди. Якунда юқори аъло даражада қатнашган ҳарбий хизматчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
2 684