Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.11.2017 16:45 Чоп этиш версияси

Миллатлараро тотувлик – фаровонлик омили

Тошкент вилояти Бекобод техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Жамиятда диний бағрикенглик, виждон эркинлиги, миллатлараро тотувликни таъминлаш тинчлик ва барқарорлик гаровидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Республика “Оила” илмий-амалий маркази, Бекобод шаҳар ҳокимлиги вакиллари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ёшлар иштирок этди.

– Бугунги глобаллашув жараёнида жаҳон ҳамжамияти давлатлари учун диний бағрикенглик ғоят долзарб масала бўлиб қолмоқда, – дейди партия вилоят кенгаши бош мутахассиси В.Жумабоева. – Партиямиз аҳоли ўртасида бу борада барча туман ва шаҳарларда кенг кўламли мулоқотлар ўтказишни режалаштирган.

Давра суҳбатида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида келтириб ўтилган хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга қаратилган йўналишнинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди.

Уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш, ёшларни турли диний оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
3 449






Все о погоде - Pogoda.uz