ЎзА Ўзбек

11.03.2020 Чоп этиш версияси

“Микрокредитбанк” Германиянинг Жамғарма кассалари фонди билан келишувга эришди

“Микрокредитбанк” Германиянинг Жамғарма кассалари фонди билан келишувга эришди

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг конференциялар залида Жамғарма кассалари фонди ҳамда “Микрокредитбанк”нинг Айланма кредит фондини шакллантириш тўғрисидаги келишувини расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Германия томонидан “Микрокредитбанк”га мазкур лойиҳа доирасида 65 000 евро миқдорида капитал улуш тақдим этилди, “Микрокредитбанк”эса 50 000 евро (Ўзбекистон сўми эквивалентида) улуш қўшди ва фонд капиталида 115 000 евро маблағ шакллантирилди.

Yoshlar-bank-memorandum (9).jpg

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари А.Жумабоев, Германия Федерацияси Жамғарма кассалари фондининг Ўзбекистондаги раҳбари М.Ванглер, “Микрокредитбанк” масъуллари, шунингдек, бошқа кўплаб ташкилот вакиллари иштирок этди. Маросим доирасида Жамғарма кассалари фонди ҳамда “Микрокредитбанк” ўртасида Айланма кредит фондини шакллантиришга қаратилган битим имзоланди.

Маълумот учун: Германия Федерацияси Жамғарма кассалари фондининг мутахассиси иштирокида 2019 йил декабрь ойида “Микрокредитбанк”, “Халқ банки” ва “Агробанк” иштирикида семинар ташкиллаштирилган эди. Эндиликда фонд капиталида шакллантирилган маблағлар айланма шаклда ёш фермерларнинг фаолиятларини бошлашлари учун бир қатор кичик кредитлар берилишига сарфланади. Бу орқали фермер хўжаликларининг ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Банк ахборот хизмати

2 111
ЎзА