Тошкент шимолий темир йўл вокзалида хорижга чиқаётган йўловчилар учун ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан аҳолининг хорижда меҳнат фаолиятини олиб бориши, ўқиши, саёҳат қилиши билан боғлиқ тарғибот тадбири ўтказилди.

Мутахассисларнинг фикрича, ўзбошимчалик билан хорижга кетаётганларнинг аксарияти одам савдоси қурбонига айланяпти ёки алдовларга ишониб ноқонуний ҳужжатлар учун кўп сарф-харажатга тушмоқда. Шу боис ҳам хорижга чиқаётган юртдошларимиз учун мунтазам тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун Ўзбекистон хориждаги, хусусан Россиядаги муҳожир фуқароларига эътибор бермай, ташлаб қўйгани йўқ. Уларнинг алданиб қолмаслиги, турли муаммоларга дуч келмаслиги учун амалий чораларни кўрмоқда.

Тарғибот давомида хорижда ноқонуний қўлга олиш, ойликларни тўламаслик, ноқонуний депортация, ҳужжатларни расмийлаштиришдан ноқонуний бош тортиш каби мигрантлар ҳуқуқларининг бузилишига оид ҳолатлар кузатилганда кимга ва қай тартибда мурожаат қилиши кераклиги тушунтирилди.

Мутахассислар мигрантларга ёрдам кўрсатиш, бу борада қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлари ҳақида тўлиқ маълумот берди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мигрантлар муаммоли вазиятда кимга мурожаат қилишни биладими? (+видео)