ЎзА Ўзбек

11.07.2018 11:27 Чоп этиш версияси

МИБга хорижлик тадбиркорлар нега ташаккурнома йўллашди?

МИБга хорижлик тадбиркорлар нега ташаккурнома йўллашди?
Таҳририятимизга, “Мажбурий ижро бюроси хорижлик инвесторларнинг ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилиши мумкинми?” деган мазмундаги мурожаатлар ҳам келмоқда.

Ҳа, албатта, Мажбурий ижро бюроси хорижлик инвесторларнинг ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қиладилар. Бунга мисоллар бор.

Масалан, “Навоийазот” АЖ Чехия Республикасидаги “АIK-EKO” Компаниясидан 11,150 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги мавжуд эди.

Мажбурий ижро бюроси Навоий шаҳар бўлими иш юритувидаги Навоий вилоят хўжалик судининг 2016 йил 18 январидаги 21-1502/7524-сонли ижро ҳужжатига асосан, қарздор “Навоийазот” АЖдан ундирувчи Чехия Республикасидаги “АIK-EKO” Компанияси фойдасига 11,150 АҚШ доллар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича МИБ Навоий шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Натижада қарздорлик тўлиқ ундирилиб, давомида 11,150 АҚШ доллари ундирувчининг тегишли ҳисоб рақамига кўчириб берилган.

Ундирувчи Чехия Республикаси Прага шаҳридаги “АIK-EKO” Компанияси жорий йилнинг 11 январида 011 сонли ташаккурномаси билан Мажбурий ижро бюроси Навоий шаҳар бўлими ходимларига шахсан ташаккурнома ҳам юборган.

Бу каби ҳуқуқий ҳимоя юртимизда қонун устуворлигининг хорижликлар томонидан эътироф этилишига яна бир асос десак, муболаға бўлмайди.

ЎзА
8 003