ЎзА Ўзбек

10.09.2018 16:41 Чоп этиш версияси

МИБ томонидан қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда

МИБ томонидан қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда

Мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарорига асоcан қарздорликни ундириш борасида самарали ишлар ташкил қилинмоқда. 

Биргина мисол, Когон туманлараро иқтисодий судининг 2017 йил 11 декабрь кунидаги қарздор 4-сон “Нефтгазқурилиштаъмир” УКдан Республика бюджети фойдасига 842,706,580,1 сўм солиқ қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Когон туман бўлими иш юритувига 2018 йил 10 январь куни келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 18.04.2018 йилда қарздорга тегишли бўлган 80/374 YAA давлат рақам белгили “MAN TGS 40.400 6х4 ВВ” русумли автотранспорт воситаси рўйхатга олиниб хатланган. 

03.JPG

Автотранспорт воситаси 2018 йил 29 июнь куни “E-IJRO AUKSION” тизимига электрон онлайн аукцион савдоларини ташкил этиш учун жойлаштирилган. 

Электрон онлайн аукцион савдолари натижасида 15.08.2018 йилда ушбу автотранспорт воситаси 567,589,014 сўмга сотилган. 

Мол-мулк сотувидан келиб тушган пул маблағлари қарздорнинг Республика бюджети олдидаги қарздорликни қоплашга қаратилган. 

ЎзА
3 843