ЎзА Ўзбек

10.10.2019 Чоп этиш версияси

“МИБ Пайариқ туман бўлими бошлиғининг хатти-ҳаракатини оқламайман”

“МИБ Пайариқ туман бўлими бошлиғининг хатти-ҳаракатини оқламайман”

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Алишер Зокиров бугун ўтказилган матбуот анжуманида буни қайд этди.

– Шу кунларда ижтимоий тармоқларда, халқимиз ўртасида кенг муҳокама бўлаётган мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими бошлиғининг ходимларни ҳақорат қилгани акс этган лавҳа бўйича шуни айтишим мумкинки, бундай йўл тутишга у ҳақли эмас ва буни оқламайман, – деди А.Зокиров. – Албатта, бошлиқ ходимларидан узр сўради. Лекин ҳозирда унинг фаолияти бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда ва текширув якуни билан ўз хулосамизни билдирамиз.

3 248
ЎзА