ЎзА Ўзбек

20.07.2018 12:08 Чоп этиш версияси

МИБ ходимларининг касбий этикасини оширишга қаратилган очиқ мулоқот ўтказилди

МИБ ходимларининг касбий этикасини оширишга қаратилган очиқ мулоқот ўтказилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида юридик фанлари доктори, профессор Гулчеҳра Маткаримова иштирокида “Ходимларнинг касбий этикаси ва маданиятини ошириш масалалари” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Бюро ходимлари томонидан энергия ресурслари ва сув истеъмоли соҳасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганлиги қайд этилиб, жойларда истеъмолчиларнинг тўлов интизомига риоя этиши ҳамда ҳуқуқий маданиятини оширишда оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлиги алоҳида таъкидланди.

aa33c82f-a3a3-4ac2-a75e-52bab7c4d73b.jpg

Шунингдек, тадбирда Бюро ходимларининг “Касб одобномаси”га тўлиқ амал қилиши, хизмат вазифаларини масъулият, ташаббускорлик ва холислик билан бажариши юзасидан мунтазам олиб борилган ишлар ҳақида ҳам тўхталилди.

Мулоқотда сўз олган профессор Гулчеҳра Маткаримова ҳар бир ходим ўз фаолиятининг, авваламбор, тарғиботчиси бўлиши лозимлигини, аҳоли билан ишлаш жараёнида ходимлар ўз касбининг фидойи бўлиши билан бирга, хушмуомала, маънавий ва ахлоқий фазилатларни намоён этиши муҳим аҳамиятга эгалигини, ўз ўрнида, раҳбар қўл остидаги ходимларга ўрнак бўлиши лозимлигини қайд этди.

07bd0982-a732-4848-986f-ec2d291baa94.jpg

Бундай тадбирлар ходимлар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини мустаҳкамлашга, Бюро органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга, жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

ЎзА
4 769