ЎзА Ўзбек

14.08.2018 15:49 Чоп этиш версияси

МИБ кам таъминланган оилаларга ёрдам бермоқда

МИБ кам таъминланган оилаларга ёрдам бермоқда
Эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий кўмак беришдек хайрли ишларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда. 

Бюронинг Сурхондарё вилоят Музработ туман бўлими ходимлари ​ҳам фуқароларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга оширмоқда.

Туманда ўтказилган шундай тадбирларда 35 дан ортиқ оилага коммунал тўловларни амалга оширишлари учун шахсий абонент рақамлари очилиб, хонадонлардаги ҳисоблагичлар қиёслаш кўригидан ўтказиб берилди. Айрим хонадонларга эса ҳомийлик маблағлари ҳисобидан янги электр ҳисоблагичлар ўрнатилди. Бундай эътибордан юртдошларимиз мамнун. Мазкур йўналишдаги ишларни мунтазам давом эттириш кўзда тутилган.
 
Таъкидлаш зарурки, бу каби хайрли ишлар, энг аввало, оилаларда, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаб, инсонларнинг мушкулини осон қилади ва кўнглини тоғдек юксалтиради. Энг муҳими, бу каби хайрли ишлар эҳтиёжманд инсонларнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

ЎзА
9 153