ЎзА Ўзбек

15.02.2020 Чоп этиш версияси

Мева-сабзавотчилик кластерлари экспорт географияси кенгайтирилади

Мева-сабзавотчилик кластерлари экспорт географияси кенгайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 февраль куни мева-сабзавотчилик кластерларини самарали ташкил қилиш, пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишидаги топшириқларга асосан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ўз олдига асосий вазифаларни белгилаб олди.

Компания мева-сабзавотчилик кластерлари экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида ташқи бозорларини ўрганиш бўйича чуқур маркетинг таҳлилларини олиб боради. Россия ва МДҲ мамлакатлари каби анъанавий бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаган ҳолда Жануби-Шарқий Осиё, Араб ва Европа мамлакатлари каби янги бозорларга экспортни ривожлантириш устида иш олиб боради.

Хорижий давлатлардаги йирик 17 та мева-сабзавот бозорларини доимий равишда мониторинг қилиб, амалга ошириладиган экспортнинг йўналишларини белгилаб берадиган тизим жорий қилиш ҳамда кластерлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишда кўмаклашади.

Шунингдек, ўзбек брендларини яратиш ва уларни жаҳон бозорида ўз ўрнини топиши, мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш, калибровкалаш ва қадоқлашда замонавий стандартларни жорий қилишга алоҳида аҳамият қаратилади. Бундан ташқари, компания тизимидаги ўрта махсус таълим муассасалари базасида кластерларнинг маркетинг ва савдо бўйича ходимларини тизимли равишда малакасини ошириш ташкил қилинади.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Ахборот хизмати

1 655
ЎзА