ЎзА Ўзбек

19.04.2018 08:45 Чоп этиш версияси

Мероит тилидаги тошёзувлар

Мероит тилидаги тошёзувлар Судан шимолидаги Седеинга қабристонида Африканинг энг қадимий тили мероитга оид тошёзувлар топилди. Тошёзувларда «жаноза матнлари» қайд этилгани аниқланди.

Маҳаллий матбуотга кўра, тошёзувларни 1999 йилдан бери Суданда қазилма ишларини олиб бораётган франциялик археолог Винсинт Франсигний топган.

«Мероит – Африкадаги энг эски тил. Бу топилма ҳали кўплаб тадқиқотларга асос бўлади», – деб ёзади археолог Винсинт Франсигний ўзининг шахсий «www.vincent-francois.fr» сайтида.

Эслатиб ўтамиз, мероит тили Суданда мероит даврида (тахминан, милоддан аввалги 300 ва милоддан кейинги 400 йиллар) истеъмолда бўлган. Айни пайтда у ўлик тил ҳисобланади.

ЎзА
6 272