Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 12:05 Чоп этиш версияси

“Менинг ҳуқуқим – бахтли болалигим”

“Менинг ҳуқуқим – бахтли болалигим”
Шовот туманда яшовчи 40 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган болаларга адлия бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Шовот туманида “Менинг ҳуқуқим – бахтли болалигим” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди, деб хабар берилди Харазм вилоят адлия бошқармасининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

7f60b140-16fb-4789-a9b8-072992f8b5db.jpg

Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, туман ҳокимлиги, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция” ҳамда 2008 йил 8 январдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти тадбирда иштирок этган ёшларга тушунтирилди ҳамда юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг флаерлари тадбир иштирокчиларига тарқатилди.

Бундан ташқари, туманда яшовчи 40 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган болаларга адлия бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди.

4e5b8dd9-68c5-4d5c-a412-e78a56f560b2.jpg

ЎзА
7 091