Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.09.2017 12:08 Чоп этиш версияси

“Менинг Тож-Маҳалим” бадиий-публицистик асари тақдимоти бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги “Китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуасида Ойгул Муҳаммад Жиян қизининг “Менинг Тож-Маҳалим” бадиий-публицистик асари тақдимоти бўлиб ўтди.

Муаллиф ёшлар ўртасида умуминсоний қадриятлар, асрий анъаналар ва ҳақиқий севги-муҳаббат туйғуларини камол топтириш орқали глобаллашув шароитида турли ёт қарашлар, сохта маданиятлар тажовузи ва ахлоқсизликларга қарши туриш борасида мулоҳаза юритади.

Асарда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, туманлар марказларида ёшлар сайр ва зиёрат қиладиган севимли гўшаларда “Тоҳир ва Зуҳра”, “Алпомиш ва Барчиной”, “Шоҳсанам ва Ғариб”, “Отабек ва Кумуш”, “Мирзо Анвар ва Раъно” хиёбонларини бунёд этиш бўйича таклиф илгари сурилади.

«Академнашр» нашриётида чоп этилган асарнинг тили содда ва равон бўлиб, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
1 207






Все о погоде - Pogoda.uz