ЎзА Ўзбек

26.07.2018 11:29 Чоп этиш версияси

“Менинг Тошкентим” танлови эълон қилинди!

“Менинг Тошкентим” танлови эълон қилинди!
Тошкент шаҳар ҳокимияти “МЕНИНГ ТОШКЕНТИМ” танловини эълон қилади.

Танловнинг тартиб ва шартлари

Номинациялар

1. 2018 йилги Тошкент ҳақида энг яхши сурат

2. “Креатив сурат” – Менинг Тошкентим-2018
3. Тошкент ҳақида “Энг яхши мақола”
4. “Энг яхши селфи” - Мен ва менинг шаҳрим
5. Тошкентнинг “Энг яхши панорамаси”

• Танлов ўзбек ва рус тилларида ўтказилади.
• Танловда фақат14 ёш ва ундан катта ёшда бўлганлар иштирок этишлари мумкин.
• Ҳокимиятнинг Facebookдаги саҳифасига “лайк”қўйиш ва янгиликни “улашиш” танловнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
• Танловда профессионаллар ва ҳаваскорлар иштирок этишлари мумкин.

• Ишга маълумот хати (ғоя, элементлар, рангларга доир маълумот, муаллифнинг ихтиёрига кўра бошқа маълумотлар) илова қилинади. Унда муаллифнинг исми-шарифи, манзили, телефон рақами кўрсатилиши керак.
• Энг яхши ишлар ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан танлаб олинади ва ғолибларни эса ҳокимиятнинг Facebook саҳифасидаги умумий овоз бериш аниқлайди.

Танлов ишларини баҳолаш мезонлари

Оригиналлик, ўзига хослик ва танлов мавзусига мослик

Танлов натижаларини сарҳисоб қилиш

• Танлов натижаларига кўра конкурснинг энг яхши ишлари 2018 йил сентябрда Тошкент шаҳар ҳокимиятида ташкил этиладиган кўргазмада тақдим этилади.
• Энг яхши ишлар кўргазмасида мукофотларни топшириш маросими ҳам ўтказилади.

• Ютуқли ўринларни қўлга киритган энг яхши ишлар танлов ташкилотчиси ихтиёрига ўтади ва муаллифга қайтарилмайди. Шунингдек, юқорида санаб ўтилган асарларга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган барча ҳуқуқлар ҳам танлов ташкилотчисига ўтади. Муаллифга танловга тақдим этилган ишлар ва материалларнинг бирламчи нусхасини ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи ҳам танловни ташкилотчиси ихтиёрида қолади.

Танлов муддатлари

• Танлов 2018 йил 25 июлдан 2018 йил 6 августгача давом этади.
• Танлов ишларини қабул қилиш 2018 йил 25 июлдан 2018 йил 6 август соат 18:00га қадар ўтказилади.
• Танланган ишлар бўйича умумий овоз бериш 2018 йил 9 августдан 2018 йил 11 августгача бўлиб ўтади.
• Танлов якунлари 2018 йил 17 августда мукофотлаш маросими ва энг яхши асарлар кўргазмаси билан бирга бўлиб ўтади.

Мукофот жамғармаси

1-ўрин – Ноутбук 
2-ўрин – Планшет
3-ўрин – Смартфон

Рағбатлантирувчи мукофотлар: поло футболкаси ва кепкаси

Алоқа маълумотлари

Танловда иштирок этиш учун ишлар Тошкент шаҳар ҳокимиятининг янги биносида фақат чоршанба ва жума кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

Танлов ишларини тақдим этишнинг охирги муддати - 2018 йил 6-август куни соат 18:00.

Конкурс ва ишларни қабул қилиш шартлари бўйича барча саволлар билан қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин:

+99899 795-51-65
+99897 741-09-01

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

ЎзА
8 232