Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова ташаббуси билан мамлакат хотин-қизлари ўртасида “Менинг остонам гулзор“ лойиҳаси эълон қилинган.

Лойиҳа ҳудудлардаги хотин-қизларнинг карантин даврини ҳам унумли ўтказишга хизмат қилаётир.

Эркакларимизга томорқа ишларида кўмакчи бўлаётган аёлларимиз, ўз хонадонларининг атрофида, маҳалланинг кириш жойларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишга ҳисса қўшмоқдалар.

Мисол учун Андижон вилояти Бўстон туманидаги “Чорвадор“, “Гузар“, “Маориф“, “Бўстон“ маҳалларида ишлар намунали даражада ташкил этилди.

Шунингдек, Наманганда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг “Менинг остонам гулзор“ , “Менинг томорқам энг намунали“ лойиҳасини вилоят Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим бошқармалари қўллаб-қувватлади.

photo_2020-04-21_12-39-23.jpg

Натижада лойиҳалар асосида онлайн тарзда танлов эълон қилинди. Ўқувчилар ва тарбияланувчиларнинг оналари бу танловда турли номинациялар бўйича фаол иштирок этишмоқда.

Ҳозирда лойиҳа асосидаги танлов онлайн-фестивалга айланиб кетди.

Ҳар қандай оғир вазиятда ҳам аёлнинг оқилона ёндашуви ва меҳнаткашлиги, ўз хонадонига бўлган меҳри ва эътибори синовларни енгишда мадад бўлган.

Юқоридаги мисоллардан кўриш мумкинки, вирус ваҳимаси ва ҳавфини енгишда хонадонимиз, маҳалламиз, бутун юртимизни гулларга буркашдек эзгу ғоя яхши самара бериши исботланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бошқармаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Менинг остонам гулзор“ лойиҳасидан қандай натижа кутилмоқда?