ЎзА Ўзбек

11.01.2019 20:42 Чоп этиш версияси

“Менинг армиям – менинг фахрим” танлови ғолиблари тақдирланди

“Менинг армиям – менинг фахрим” танлови ғолиблари тақдирланди Пойтахтимиздаги Тошкент Фотосуратлар уйида “Менинг армиям – менинг фахрим” ижодий ишлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган танловда 75 нафар муаллиф фотография, тасвирий санъат, кўргазмали тарғибот воситалари йўналишидаги ижодий ишлари билан қатнашди. Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар ҳаваскор ҳамда профессионал маҳоратга кўра сараланди.

Энг яхши деб топилган 250 дан зиёд ижодий асар Фотосуратлар уйининг кўргазмалар залида намойиш этилди.

2 (1).JPG

11.JPG

25.JPG

29.JPG


Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
2 518