ЎзА Ўзбек

16.01.2020 Чоп этиш версияси

Медиация – халқаро низоларни бартараф этиш услуби

Медиация – халқаро низоларни бартараф этиш услуби

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) ва Сингапурнинг етакчи мутахассислари медиация истиқболларини муҳокама қилишди.

АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) нинг суд-ҳуқуқ ислоҳотлари дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж маркази вакиллари ҳамда Сингапур халқаро медиация институти (SIMI) ва Сингапур халқаро медиация маркази (SIMC) етакчи мутахассислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

__cb8117671f7b0ea7bd2a44516592ed5f.jpg

Медиация турли соҳаларга оид низоларни келишувлар ва жараёнга учинчи бетараф томонни жалб этиш йўли билан ҳал этишдир. Ўзбекистонда мазкур институт 2018 йил 3 июлда “Медиация тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши билан пайдо бўлган.

2014 йилда ташкил этилган SIMI ва SIMC бугунги кунга келиб, дунё миқёсига чиқишга муваффақ бўлди. Бу икки тузилма мутахассислари БМТнинг Медиация тўғрисидаги Конвенциясини ишлаб чиққан ишчи гуруҳ таркибига ҳам киритилганди. 2019 йилнинг 2 августида қабул қилинган мазкур Мазкур ҳужжат ҳақли равишда “Сингапур конвенцияси” деб аталиши, ушбу мамлакатнинг соҳага қўшган улкан ҳиссаси эътирофидан дарак беради.

photo_2020-01-15_18-45-55.jpg

Тадбирдан кўзланган мақсад Сингапурда юзага келган халқаро низоларни ҳал этиш методи сифатида медиациянинг жадал ривожланиши билан боғлиқ асосий омилларни аниқлаш ва муҳокама қилиш, шунингдек, халқаро миқёсдаги медиаторларни аккредитациядан ўтказиш тизимини ўрганишдан иборат эди.

Учрашувда Тошкент халқаро арбитраж маркази ҳамда Сингапур халқаро медиация институти ва Сингапур халқаро медиация маркази вакиллари Ўзбекистонда мазкур институтни янада такомиллаштириш мақсадида мутахассислар алмашиш ва қизиққан талабалар ҳамда амалиёт ўтаётган медиаторлар учун ўқув дастурлари тузиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилишди.

1 574
ЎзА