Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.07.2018 12:14 Чоп этиш версияси

“Меҳржон”да қувноқ ёз

“Меҳржон”да қувноқ ёз
Наманган шаҳридаги 26-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ёзги таътилни “Меҳржон” дам олиш масканидан ўтказмоқда.

Оромгоҳда кутубхона, маданий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган ёзги саҳна, сув ҳавзаси, турли-туман арғимчоқлар, болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишига кўмаклашувчи замонавий ўйин воситалари дам олувчилар ихтиёрида.

photo5343879287452838223.jpg

Дам олиш масканида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган махсус дастур асосида олиб борилаётган ишлар тарбияланувчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинмоқда. Бу ерда ташкил этилаётган “Қувноқ стартлар”, “Оромгоҳ чемпионлари”, “Ким эпчил-у, ким чаққон?” сингари спорт мусобақалари завқли ва муросасиз кечмоқда.

photo5345805520155551987.jpg

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
3 257