ЎзА Ўзбек

12.02.2019 Чоп этиш версияси

“Меҳрибонлик” уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларига қўшимча штат берилади

“Меҳрибонлик” уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларига қўшимча штат берилади

Тарбияланувчилари сони 200 нафардан ортиқ бўлган “Меҳрибонлик” уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларига 2 та психолог штат берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Халқ таълими вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда “Меҳрибонлик” уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларига 1 та психолог штат бирлиги, шунингдек, тарбияланувчилари сони 200 нафардан ортиқ бўлган “Меҳрибонлик” уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларига 2 та психолог штат бирликларини киритади.​​

2 930
ЎзА