ЎзА Ўзбек

01.06.2018 18:51 Чоп этиш версияси

“Меҳр нури чашмалари”

“Меҳр нури чашмалари”
Шу номдаги тадбир болажонларда олам-олам қувонч бағишлади.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази болаларни ҳимоялаш бўйича самарали фаолият олиб бормоқда. Ота-она қарамоғисиз, етим, имконияти чекланган, нотинч оилалар, ижтимоий-ҳуқуқий хатар гуруҳидаги, иқтидорли болаларнинг муаммолари марказнинг доимий эътиборида.

Марказда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Меҳр нури чашмалари” деб номланган байрам тадбири ўтказилди. Унда имконияти чекланган болалар, уларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди.

Турли вазирлик ва идоралардан таклиф қилинган меҳмонлар болаларни байрам билан қутлади. Совғалар улашилди, концерт дастури барчада илиқ таассурот қолдирди.

М.Тошқораева, ЎзА
9 435