ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Меҳнатнинг баракаси меҳрда...

Меҳнатнинг баракаси меҳрда...

Қишлоқ хўжалигининг илк ҳосили пилла мавсуми барча вилоятларда уюшқоқлик билан давом этмоқда. Табиий ипак тола хирмонига дастлабки ҳосил туша бошлаганига ҳам мана бир неча кун бўлди.

“Ўзбекипаксаноати“ уюшмаси ходимлари ҳамда маҳаллий секторлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 60 йилдан буён ипак қурти боқишда пешқадамлик қилиб келаётган 86 ёшли Гулчеҳра ая Шарипова хонадонида бўлишди.

Онахон меҳмонларга умрининг чорак асрдан зиёдини мана шу хайру баракали ишга сарфлаб келаётганидан мамнунлигини таъкидлар экан, бу йилги мавсумда ҳар қачонгидан қувонганини яширмади.

Ҳақиқий пиллакор чақалоқдай парвариши нозик жониворлар учун бор қалб қўрини бера олиши лозим. Хона ҳароратидаги меъёр, озодалик, вақти-вақти билан қуртхонани шамоллатиб туриш ва ширин уйқудан кечиб, ҳушёрлик ва ихлос билан ишлаш....Уйдаги каттаю кичик, қизлар ва келинларда бу ишга меҳр уйғотиш. Хуллас, ипак қурти боқишда бирор жиҳатни эсдан чиқариш керак эмас.

Олдинлари ипак қурти 40 кунгача парваришлаб кейин дастага олинарди. Миришкор пиллакорлар бу йил вақтни бой бермадилар. 20 кун деганда қуртлар дастага олинди. Навоийликлар жами 25 кун ичида пилла ҳосилини йиғиб олиб давлатга топширишни режалаштириб туришибди.

Буни вилоят агропилла бошқармаси бошлиғи Ўткир Наврўзов шундай изоҳлайди:

photo_2020-05-23_10-11-20.jpg

- Навоийда “Ўзбекипаксаноат“ уюшмаси билан келишилган ҳолда хотин қизларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида 2 та йирик ишлаб чиқариш комплекси фаолияти йўлга қўйилди. Табиий ипак калавадан гилам тўқишга ихтисослаштирилган цеҳларда ёшлар ва ҳунарманд хотин қизлар уста шогирд анъаналарига асосан иш юритадилар. “ХАТИРЧИ ХАЗИНАСИ“ ишлаб чиқариш корхонаси шу тартибда иш олиб бориб, бу йилги экспорт шартномалари режасини 2 баробарга кўтариш тараддудида.

Ваҳоланки, бу рақам ўтган йили 1, 5 млн. долларни ташкил этганди.

Ўткир Наврўзов, вилоят агропилла бошқармаси бошлиғи:

- Бугун биз 6 та туманда пилла етиштириш ишларини олиб бормоқдамиз. Конимех, Нурота, Қизилтепа, Хатирчи ва Кармана туманларида жараён айни қизғин паллада.

Зиммамизда 1 мавсум масъулияти катта биз 80 фоиз ҳосилни айнан шу мавсумда етиштиришимиз керак. Бу дегани 12 946 қути уруғдан биринчи мавсумда 712 тонна сифатли кумуш тола олиш. Вилоятимизга бу йил элита уруғлар олиб келинганлиги сабабли бир қути уруғдан ўтган йилдагига нисбатан анча қўп уруғ жонлантиришга эришдик.

Биз пилла етиштирувчиларни қувонтирган яна бир жиҳат, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг камбағал оилаларга 1 қутидан ипак қурти тарқатиши натижасида кўплаб иқтисодий кўмакка муҳтож оилалар мавсум бошидаёқ дастлабки даромад манбаига эга бўлишгани . Муҳими улар тафаккурида ипак қурти парвариши ҳар бир оила учун қўшимча даромад манбаи эканлигига ишонч уйғонди.

5 минг 55 қути ипак қурти олиб ипак қурти парвариши билан машғул бўлган оилалар ичида Хатирчи туманининг яна бир илғор миришкорларидан Ҳусния Боймуродова ҳам бор.

Ҳар йилги мавсумни интиқлик билан кутаётган бу оила учун пилла етиштиришнинг завқи ўзгача.

Ҳусния Боймуродова касаначилар ўтинидан тортиб, рўзғорни қишин ёзин полиз маҳсулотлари картошка саримсоқ пиёз, ловия, помидор, бодринг ва яна бир йиллик иш стажи каби яратиб берилаётган ҳар томонлама қулай шароитлардан хурсанд.

Навоийликлар бу йил пилла ҳосилидан 4 млн. 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги экспорт шартномаларига эришишни режалаштирмоқда.

Навоий вилоятида жорий мавсумда 4 та мавсумида 16 минг 183 қути ипак қурти парваришланиб, 890 тонна пилла хомашёси етиштириш кўзланмоқда. 799 фермер хўжаликларида бугун 1662 та касаначилар билан қайта ишлаш корхоналари томонидан контрактация шартномалари имзоланган. Айни паллада ипак қурти парваришининг биринчи мавсуми қизғин паллада. 12 минг 10 нафар фермерлар, ишсизлар... 1 минг 200 нафар касаначилар... жами 13 271 жами ипак қурти боқувчилари билан ички меҳнат шартномалари тузилди.

1 051
Гулчеҳра МИРЗАЕВА, ЎзА