ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Меҳнатга муносиб рағбат

Меҳнатга муносиб рағбат

Президентимиз фармонига кўра Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланганлар орасида Жиззах вилоятидан ҳам ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бор.

Юнус Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театрида ушбу мукофотларни топширишга бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

photo5258486850752982036.jpg

photo5258161481210506324.jpg

photo5258486850752982034.jpg

Маросимда Жиззах вилояти ҳокими Э.Солиев тантана қатнашчиларини Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 28 йиллиги билан табриклаб, давлат мукофотларини ўз эгаларига топширди.

Вилоят ҳокими ва бошқалар давлатимиз томонидан мамлакатимиз мудофаа қудратини янада юксалтириш, чегараларимиз дахлсизлигини, жамоат тартибини таъминлашда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги учун муҳим замин бўлаётганини таъкидлади. Хизмат бурчини бажаришда мардлик ва фидойилик кўрсатаётган ҳарбий хизматчиларнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнати қадрланаётгани алоҳида эътироф этилди.

photo5258161481210506325.jpg

photo5258161481210506323.jpg

photo5258486850752982037.jpg

– Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар биз – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хизматчиларини ҳам ўз хизмат бурчимизни аъло даражада ўташга руҳлантираётир, – деди Фориш тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, “Содиқ хизматлари учун“ медали соҳиби Нуриддин Балхиев. – Менга берилган мукофотни бутун бўлимимиз жамоаси, барча ҳамкасбларимиз меҳнатининг юксак қадрланиши деб ҳисоблайман.

Шунингдек, тадбирда бир гуруҳ ҳарбийлар ва ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ишига муносиб ҳисса қўшаётганларга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси”, “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишонлари, навбатдаги ҳарбий унвонлар, эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир ҳарбий оркестр, таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури билан якунланди. 

2 505
Т.БЕКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА