Меҳнат жамоаларидаги хотин-қизларнинг ҳуқуқлари поймол этилаётгани юзасидан 2 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази мутасаддилари иштирок этди.
Матбуот анжуманида айтилишича, жорий йилнинг ўтган 9 ойида 250 мингдан ортиқ ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилган.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган 5 мингдан ортиқ хотин-қизга Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ногиронлик аравачалари ва бошқа реабилитация воситалари олиб берилди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг биринчи ўринбосари Зулайхо Маҳкамова тизимда шу ва бошқа қилинаётган ишларга тўхталиб ўтар экан мавжуд муаммолардан айримларини ҳам санаб ўтди:
– Қўмитага мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой, оилавий муаммолар, бандлик, кредит олиш ҳамда зўравонлик масалаларида бўлмоқда. Шу ўринда мен меҳнат жамоаларидаги хотин-қизларимизнинг ҳуқуқлари поймол этилаётганини ҳам айтиб ўтишни жоиз деб биламан. Жойларда хотин-қизларимизни иш жойларидан ноҳақ бўшатилишлари, уларга нисбатан қисқартиришларнинг нотўғри қўлланганлиги билан боғлиқ шикоятлар кўп. Мана шу давргача 2 мингга яқин иш берувчилар билан шундай ҳолатлар рўй берилганлиги аниқланди. Уларга тўғридан тўғри мурожаат қилиш билан ва суд даражасигача хотин-қизларни ҳимоя қилиш орқали мурожаатларни ижобий ҳал этишга эришилди.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори ўринбосари Дилбар Алимжанова ҳам сўзга чиқиб марказнинг олдига қўйган вазифалари, амалга оширилган ишлар ва олдинда турган вазифаларга тўхталиб ўтди.