ЎзА Ўзбек

20.08.2018 15:52 Чоп этиш версияси

Меҳмонхоналарда 30 фоизгача чегирма

Меҳмонхоналарда 30 фоизгача чегирма Президентимизнинг “Расмий саналарни байрам қилиш даврида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва 2018 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

Мазкур ҳужжатда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳам тегишли вазифалар белгиланган эди. Айни вақтда ушбу вазифалар ижросини таъминлаш, сайёҳлар учун турли чегирмалар қилиб, уларни саёҳатга қизиқишини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, айни вақтда Мустақиллик байрамини мазмунли ўтишини таъминлаш ҳаракатлари бошлаб юборилган. Шу мақсадда ҳудудлардаги меҳмонхоналар билан биргаликда байрам кунлари саёҳатчи гуруҳлар сонидан келиб чиқиб, меҳмонхоналарда 30 фоизгача чегирмалар эълон қилинди. Меҳмонхоналар ўз имкониятларига кўра, 3 фоиздан 30 фоизгача чегирма бермоқда. Мисол учун, Жиззах вилоятидаги кўплаб меҳмонхоналарда 5-10 фоизлик чегирма мавжуд.

Албатта, бу имтиёзлар фақатгина Мустақиллик байрами кунлари амал қилади.

ЎзА
5 623