ЎзА Ўзбек

12.07.2016 11:32:26 Чоп этиш версияси

Мазмунли таътил

Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 2-академик лицейда фаолият юритаётган “Табассум” кундузги болалар дам олиш оромгоҳида 100 га яқин ўғил-қиз мароқли ҳордиқ чиқармоқда.

Оромгоҳда ёшларнинг бўш вақтини янада мазмунли ташкил этиш учун барча шароит яратилган. Фан, бадиий ижодиёт ва спорт йўналишларида тўгараклар ишлаб турибди. Маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, интеллектуал ўйин ва турли танловлар мунтазам ўтказилмоқда.

– Мен тасвирий санъат, ёш китобхон ва спорт тўгаракларига қатнашаяпман, – дейди Гулноза Маратова. – “Эртаклар – яхшиликка етаклар” мавзуида ўтказилган расмлар танловида ғолиб бўлдим. Оромгоҳдаги таътилни мароқли ўтказаётганимдан жуда хурсандман.