ЎзА Ўзбек

08.05.2018 11:21 Чоп этиш версияси

Мажлисларда мудрашнинг имкони йўқ

Мажлисларда мудрашнинг имкони йўқ
Ҳокимнинг бир иш куни

Мажлислар одатда зерикарли бўлади, деган тасаввур бор одамларда. Лекин Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров мажлисида мудраб ўтиришнинг имкони йўқ экан.

Маҳалла раислари, коммунал хизмат ходимлари, тумандаги аксарият ташкилот вакиллари иштирокидаги йиғилиш тергаш ва дакки беришлар билан ўтмоқда.

«Кўп қаватли уйлар фасадини чиройли қилиб, ер тўла ва томлари қолиб кетмасин. Тўланмаётган коммунал хизматлари қарзлари нима бўлди?»

Бугунги кундаги ҳозирча энг мунозарали мажлислардан маҳалладаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ўтмоқда.
Туманга қарашли «Ибн сино», «Ипакчилик», «Жар ариқ» «Янги Жар ариқ» каби маҳаллалардаги газ, электр таъминоти қарздорликлар ва бошқа муаммолар бўйича ҳисобот эшитилди. Кўп қаватли уйлар йўлаклари, ер тўлалар, томларини таьмирлаш муаммолари ҳам туман ҳокими миқёсида ҳал бўлар экан. Шахсан ҳокимнинг ўзи айрим кўп қаватли уйлар муаммоларини ёддан билади.

Мажлис давомида электр таъминотида юзага келаётган нореал қарздорликлар муаммоси ҳам кўтарилди. Айни мавзуда сайтимизда ҳам мақола берилган эди. Кўриниб турибдики, бу муаммо Шайхонтоҳур туманида ҳам долзарб.

Маҳалла йиғини раисларининг сўзларига кўра, Баҳодир Ғойибназаров Тошкентнинг бошқа туман ҳокимларига нисбатан қаттиқ қўлроқ ва талабчан. Шунингдек, ҳаракатчан ва фидойи инсон экан.

Котиба Дилафруз Маҳкамованинг айтишича, ҳоким одатда кўк чой ичади. Ходимлардан масъулиятни ва чаққонликни талаб қилади.

Аммо ҳоким иш фаолиятининг 4,5 соати давом этмоқда. Иссиқ қаҳва ёки кўк чой у ёқда турсин, ҳатто унинг бош қашлашга ҳам вақти бўлаётгани йўқ.

Котиба 1 кунда 100 тадан ортиқ хатни кўриб чиқади ва хат асосий мазмунини белгилаб, уни раҳбарга киритади. Котиба Дилафрузнинг иш вақти чегараланган 6 да у «пост»ини тарк этади, аммо ҳоким бу вақтда қоғоз ишларига ўтади.

12 204