ЎзА Ўзбек

07.07.2018 07:00 Чоп этиш версияси

Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар турлари рўйхати кенгайтирилди

Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар турлари рўйхати кенгайтирилди
Айрим турдаги темир ёки пўлат симлар ҳам энди мажбурий сертификатланади.

Ҳукуматнинг 2018 йил 5 июлдаги қарорига мувофиқ Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати кенгайтирилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

Унга кўра, айрим турдаги темир ёки пўлат симлар, бурчак ва бошқа шакл берилган, махсус темирдан ёки пўлатдан ишланган профиллар, коррозияга чидамли яримтайёр пўлатли ишланмалар, пўлатдан енгил ўралган симлар ва бошқа маҳсулотлар ҳам энди мажбурий сертификатланади.

Шу муносабат билан «Ўзстандарт» агентлигига 2018 йил 1 ноябрга қадар металл маҳсулотларини тўлиқ синовдан ўтказиш учун махсус лабораторияларни жиҳозлаш ва модернизация қилиш вазифаси юкланди.

Мазкур ўзгартириш 2019 йил 1 январдан кучга киради.

ЎзА
6 947