Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.05.2018 07:30 Чоп этиш версияси

Майдонда фахрийлар

Майдонда фахрийлар Самарқанд шаҳридаги «Афросиёб» спорт мажмуасида «Инсон қадри улуғ, хотира - муқаддас» шиори остида фахрийлар ўртасида соғломлаштирувчи спорт мусобақаси ўтказилди.

Самарқанд вилоят спорт фахрийлари кенгаши ташаббуси билан вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» жамоат фонди, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 100 га яқин нуроний отахон ва онахон иштирок этди.

Мусобақа иштирокчилари тўрт ёш тоифасида югуриш, баскетбол тўпини саватга тушириш, шахмат бўйича ўзаро баҳслашди.

2.JPG

13.JPG

–Ёшим саксон саккизда, – дейди Юксалиш маҳалласида яшовчи Темур ота Мансуров. – Ҳар куни эрта тонгдан маҳалламиз ҳудудини бир соат айланаман. Енгил бадантарбия машқларини ҳам мунтазам бажараман. Шу боис ўзимни доим тетик, бардам ҳис қиламан. Мусобақа давомида ёшларга спорт билан шуғулланишнинг фойдаси ҳақида сўзлаб бердик, амалда кўрсатдик. Кексалар ҳар доим, ҳар ишда ёшларга ибрат бўлса, ишимизда, уйимизда барака, файз бўлади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
8 402