Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.06.2018 11:10 Чоп этиш версияси

Май ойида товар ва хизматлар нархи ошди

Май ойида товар ва хизматлар нархи ошди
2018 йилнинг май ойида истеъмол бозоридаги товар ва хизматлар нархи ўртача 0,8 фоизга кўтарилди. Шундан, маҳсулотлар нархи ой давомида ўртача 0,4 фоизга ҳамда хизматлар 2,1 фоизга қимматлашди.

Давлат статистика қўмитаси 2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 2018 йилнинг май ойида истеъмол бозоридаги товар ва хизматлар нархи ўртача 0,8 фоизга кўтарилди. Шундан, маҳсулотлар нархи ой давомида ўртача 0,4 фоизга ҳамда хизматлар 2,1 фоизга қимматлашди.

Жорий йилнинг май ойи давомида хизматлар тарифи нархларининг ўсиш тенденцияси апрель ойидаги каби товарлар нархларининг ўсиши суръатидан юқорилигини сақлаб қолди.

Таҳлил маълумотларига кўра, ўтган давр мобайнида асосий гуруҳлар бўйича нархларнинг ўзгариши ва уларнинг истеъмол нархлари индексининг ўсишига маҳсулотлар 0,3 фоиз даражасида ҳамда хизматлар 0,5 фоиз даражасида таъсир кўрсатган.

ЎзА
2 751