Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан ўрганилди. Ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Кеча, 1 январь куни Янгийўл шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан давлат рақам белгиси 01F167MA бўлган “Матиз” русумли автомашина шаҳар деҳқон бозори олдида тўхташ тақиқланади 3,27 йўл белгиси таъсири остида тўхтаб турганлиги аниқланиб, ҳайдовчидан тегишли ҳужжатлар сўралган. Шунда ҳайдовчи ЙПХ инспекторлари билан қўпол муомалада бўлиб, ҳужжатлари йўқлигини баён қилган. Ходимлар унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштириш кераклигини билдиришган. Шундан сўнг, ҳайдовчи ўзини ғайритабиий тутади ва жаҳл қилиб, автомобилни олд капотини очиб ўз автомобилига ўт қўйиб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

5f7449af40a8bd0185fba.jpg

Ёнғин зудлик билан Янгийўл шаҳар Ёнғин хавфсизлик хизмати томонидан бартараф этилиб, гувоҳлардан олинган баённомаларда ҳақиқатдан ҳам ҳайдовчи ўз автомобилини ўзи ёқиб юборганлиги маълум қилинган.

Аниқланган маълумотларга кўра, ҳайдовчи мазкур ҳолатда оила аъзолари билан ўзаро жанжал сабабли асабий ҳолатда бўлган.

Ҳозирда ФВВ ЁХБ томонидан қўшимча суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Матизни эгаси ёқиб юборди” номли хабар юзасидан расмий муносабат