ЎзА Ўзбек

26.07.2018 15:39 Чоп этиш версияси

Матбуот уйининг янги қиёфаси

Матбуот уйининг янги қиёфаси “Жиззах ҳақиқати” – "Джизакская правда” газеталари таҳририятининг матбуот уйи қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

“Жиззах ҳақиқати” – “Джизакская правда” вилоят газеталари учун 1982 йилда қурилган матбуот уйининг 7 қаватли биноси ўтган даврда бирор марта таъмирланмаганидан ғоят ночор аҳволга келиб қолган эди. 40 йилга яқин вилоят журналистлари ҳеч қандай қулайликларга эга бўлмаган шароитда ишлаб келди.

6.JPG

Президентимизнинг маданият ва маърифат соҳаси, жумладан, оммавий ахборот воситалари фаолиятини замон талаблари даражасида такомиллаштиришга қаратаётган алоҳида эътибори туфайли журналистларнинг эмин-эркин ижод қилиши, самарали ишлаши учун барча шароитлар яратилмоқда. Хусусан, ушбу матбуот уйи биносини реконструкция қилишда 3 миллиард сўмдан зиёд қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

Таъмирдан сўнг бутунлай янги қиёфа касб этган бинони фойдаланишга топшириш маросимида вилоят ҳокимлиги, ижодкорлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

7.JPG

– Биз, вилоят журналистлари бу кунни, қулай ижодий шароитга эга хоналарда ишлашни узоқ йиллар кутдик, – дейди “Джизакская правда” газетасининг бўлим муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ленура Адилшаева. – Вилоят бош нашрлари жойлашган бинонинг ночор аҳволидан, қулайликлар йўқлигидан ҳам қийналар, ҳам уялар эдик. Замонавий кўркам бинога айлантирилган матбуот уйида барча шароит яратилган. Ижод аҳлига кўрсатилаётган бундай эътибор бизни янада самарали ишлашга руҳлантиради.

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат) ЎзА
6 093