Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 19:46 Чоп этиш версияси

Матбуот таъсирчанлиги ошмоқда

Пойтахтимизда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан "Миллий оммавий ахборот воситалари сифати ва таъсирчанлигини оширишга оид устувор вазифалар" мавзуидаги анжуман ўтказилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси С.Ҳакимов, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи Л.Сувонов ва бошқалар мамлакатимизда миллий медиа соҳани тубдан ислоҳ этиш, унинг ҳуқуқий, моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, юртимизда шиддат билан кечаётган ислоҳотлар жараёнида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамиятини юксалтириш масаласига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорлари соҳа ривожидаги амалий ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

Президентимизнинг шу йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг ўрни сезиларли даражада ортиб бораётгани қайд этилди.

Дарҳақиқат, юртимизда барча турдаги оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамиятини кучайтириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Медиа тузилмаларнинг моддий-техник базасини янада яхшилашга кўмаклашиш, соҳа ходимларининг касб малакаси ва маҳоратини ошириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, таҳририятларга илғор замонавий технологияларни жадал жорий этишга оид кўплаб лойиҳалар, кўрик-танловлар амалга оширилмоқда.

Бугунги шиддатли ва мураккаб давр медиа соҳа ходимларидан янада фидойи, ҳушёр, масъулиятли бўлиб, Ватанга, халққа садоқат билан хизмат қилишни, юксак профессионал маҳоратни, қатъиятни, миллий манфаатларимизнинг чин маънодаги ҳимоячиси бўлишни, мавзуга теран таҳлилий, ижодий асосда ёндашишни талаб этмоқда. Айни жиҳатлар оммавий ахборот воситаларининг мазмуни, сифати ва таъсирчанлигини таъминлашда муҳим омил саналади.

Юртимизнинг турли ҳудудларидаги босма оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мазкур конференцияда бугунги кунда медиа соҳа ривожида миллий қонунчиликнинг такомиллашуви, матбуот олдидаги масъулиятли вазифалар, давлат дастурларнинг амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича журналист масъулияти ва ҳуқуқлари атрофлича муҳокама этилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
1 664






Все о погоде - Pogoda.uz