ЎзА Ўзбек

09.07.2018 17:08 Чоп этиш версияси

Масъулиятсизлик исканжаси ёхуд кескин чоралар ечим бўладими?!

Масъулиятсизлик исканжаси ёхуд кескин чоралар ечим бўладими?! Маданият вазирлигининг 6 ойлик фаолияти якунларига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг ярим йиллигида вазирлик тизимида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва камчиликлар таҳлил этилди.

Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев сўнгги йилларда Президентимизнинг маданият ва санъат соҳасига оид 20 га яқин фармон ва қарорлари эълон қилиниши соҳага берилаётган юксак эътибордан далолат эканлигини алоҳида таъкидлади.

Йиғилишда тарихий маданий мерос объектлари ҳолати, бу борада ечимини кутаётган муаммоларга эътибор қаратилди. Жумладан, республикамиз ҳудудида жойлашган кўплаб маданий мерос объектларига жиддий шикаст етган, турли сабабларга кўра, бузиб юборилган ёки ўз вақтида таъмирланмаган. Қайд этилганидек, биргина пойтахт ҳудудида жойлашган жами 47 моддий маданий мерос объекти жиддий шикастланган ёки йўқ қилиб юборилган.

Ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган, камчиликларга йўл қўйган айрим соҳа раҳбарларига нисбатан кескин чоралар кўрилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида тегишли раҳбарларга зарур топшириқлар берилди.

Инобат Аҳатова, ЎзА
7 122