ЎзА Ўзбек

12.10.2018 16:41 Чоп этиш версияси

Маст ҳайдовчи 3 фуқаро ва 3 машинага зарар етказди

Маст ҳайдовчи 3 фуқаро ва 3 машинага зарар етказди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳайдовчининг мастлиги сабаб рўй берган автотранспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар фуқаро жароҳатланиб, туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан маълум қилинишича, қибрайлик 24 ёшли Д.И. бошқарувидаги Нексия русумли автотранспорт воситаси билан туманнинг "Қоронқул" маҳалласи ҳудудида “Матиз“ русумли автомашинанинг орқа томонидан тўқнашиб кетган. “Матиз“ бошқаруви йўқолиб, йўлда думалаб кетган ва йўлнинг ўнг томонида турган “Спарк“ русумли автомашинага урилган. Шундан сўнг йўл четидаги пастликка қулаган.

Мазкур автотранспорт ҳодисаси туфайли “Матиз“ автомашинаси бошқарувида бўлган Д.Э. ҳамда йўловчилари О.П. ва Л.К.лар тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Олиб борилган ўрганишлар жараёнида ҳайдовчи Д.И. транспорт воситасини маст ҳолатида бошқаргани аниқланган.

Фуқаро Д.И.га нисбатан тегишли тартибда жазо чоралари кўрилмоқда.

Авазбек Худойқулов, ЎзА
1 292