Ҳали ўн саккизга ҳам кириб улгурмаган коллеж ўқувчиси Зокир ўқиб, яхши касбни эгаллаш ўрнига, осон йўл билан бойиб кетиш режасини тузади.

Зокир ҳамманинг ҳам ҳаёлига келмаган “ажойиб режа“ тузади.
У Россия Федерациясида бўлган танишига автомашиналар эшигини очиш учун универсаль пульт “буюртма“ беради.

Зокирнинг буюртмаси етиб келгач, ўзига Анварни шерик қилиб, шифохона олдида қаровсиз қолдирилган Аҳмад исмли шахсга тегишли “Nexia” русумли автомашинани ўзидаги универсаль пульт орқали очиб, салондан видеорегистратор ва ичида пули ва қимматбаҳо буюмлари бўлган эркаклар сумкаси, фуқаролик паспортини қўлга киритади.

Пул ва қимматбаҳо буюмларни ўзларида олиб қолиб, Аҳмаднинг фуқаролик паспортини йўл четига ташлаб юборади.
Шундан сўнг, Зокир дастлабки режаси осон амалга ошганидан суюниб, бу сафар бир ўзи “ов“ га чиқади. Унинг кейинги “ўлжа“ си ошхона олдида қаровсиз қолдирилган Шокир исмли фуқарога тегишли “Matiz” русумли автомашина бўлади. Ушбу автомашинани ҳам универсаль пульти орқали очиб, автомашина салонида бўлган Шокирга тегишли 17.000.000 сўм пул маблағларини қўлга киритиб, ушбу пулларни ҳам эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборади. 
Зокирдаги универсаль пульт фақатгина “Magicar” русумли автомашина қулфларини очишга ихтисослаштирилган бўлганлиги учун, бундан қаноат қилмаган Зокир унданда яхшироқ, чет эл автомашиналарини ҳам очишга ярайдиган пульт қидириб, Россия Федерациясидаги танишига “буюртма“ беришга ҳам улгуради.
Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида Зокирнинг жиноий ҳаракатларига чек қўйилди.
Жиноятчи ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан вояга етмаган Зокир ва Анварларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Суд судланувчи Зокирнинг вояга етмаганлигини, муқаддам судланмаганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб шартли ҳукм қилишни лозим топди.

Шу ўринда, таниқли маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт ё мамот, ё нажот ё ҳалокат, ё саодат ё фалокат масаласидир“ деган чуқур маъноли сўзлари нақадар ҳақиқат эканини, ушбу сўзларни кўп бора мушоҳада қилишимиз лозимлигини яхши англаймиз.

Э.Ҳакимов,
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Машиналарга ўғирликка тушаётган "шоввоз"лар қўлга тушди