Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 10:12 Чоп этиш версияси

Машҳурларни машҳур қилган болалик

Машҳурларни машҳур қилган болалик
Абдураим Абдуваҳобов. Бугун ҳам ўнлаб роллари билан томошабинлар эътиборини қозониб келаётган серқирра истеъдод эгаси. У яратган машҳур образлардан бири “Шум бола”даги Қоравойдир. Ҳозирда севимли санъаткоримиз театр ва кинода мунтазам роллар ижро этиб келмоқда.

shum.bola.avi.image3.jpg

Абдурайим А.jpg

Достон Убайдуллаев. Ўз овози ва ўрнига эга бўлган хонанда. “Тангалик болалар” фильмидаги Достон образи уни машҳур қилди. Ҳозирда санъатнинг турли соҳаларида ўзини синаб кўрмоқда.

досто2.jpg

Достон1.jpg

Жалол Юсупов. Ўзининг гоҳ жиддий, гоҳ ҳазилкаш образлари билан омма эътиборига тушган актёрнинг энг машҳур ролларидан бири “Чинор остидаги дуэл” фильмидаги Зокир образидир. Ҳозирда ҳам санъат соҳасида фаолиятини давом эттирмоқда.

ж ю.jpg

Ж. Юсупов.jpg

Дилшодбек Каттабеков. Кўплаб ҳазил ва юморга бой роллар ижрочиси сифатида томошабин ёдида сақланиб қолган актёр. Унинг фильмидаги энг машҳур ролларидан бири “Кичкина табиб”даги Дониёр образидир. Ҳозирда Дилшодбек актёрликдан ташқари ўзининг бошловчилик маҳоратларини ҳам намойиш этиб қизғин ижод билан банд.

Дилшодбек.jpg

Дилш3.jpg

Дилобар Аслиддин қизи, ЎзА
8 303