Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “B-Tween” француз компанияси билан ҳамкорликда “Paris Premiere” телеканали учун ҳужжатли фильм тайёрланаётганидан кўпчиликнинг хабари бор.

Бу фильмда француз актёри Жерар Депардье бош рольни ижро этади. Ўзбекистон тўғрисидаги ҳужжатли фильмни суратга олиш ишлари Ўзбекистоннинг 6 та шаҳри – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва Нукусда шу йилнинг 6-26 ноябрь кунлари оралиғида давом этади. 

DSC_9645.jpg

2019 йил 18 ноябрь куни Жерар Депардье Қорақалпоғистонга келди. Элликқалъа туманида меҳмон тантанали кутиб олинди. Сўнг фильм ижодкорлари Аёзқалъа тарихий обидасига ташриф буюрди. 

“Жерар Депардье саёҳати” номли фильмда бош рольни ижро этаётган актёрни тасвирга олиш ишлари Нукусдаги Савицкий музейида ҳам давом этди. 

– Қорақалпоғистонда умуман бошқача кенглик мавжуд ва бу диёрнинг саҳролари одамга ўзгача куч бағишлайди, – дейди актёр Жерар Депардье. – Энг асосийси Нукусдаги Савицкий музейида бутунжаҳон аҳамиятга эга санъат асарлари тўпланган. Игорь Савицкий қийин-қистов замонларда, ўзига жуда хавфли бўлиб турган бир пайтларда ушбу асарларни сақлаб қолгани таҳсинга сазовордир. 

Айни пайтда Жерар Депардье фильмнинг кейинги қисмларида суратга тушиш учун Орол денгизига жўнаб кетди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Машҳур француз актёри Жерар Депардье Қорақалпоғистонда