ЎзА Ўзбек

14.05.2018 14:08 Чоп этиш версияси

Мароқли ҳордиқ

Мароқли ҳордиқ Пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида "Мажнунтол" гитара ва муаллифлик қўшиқлари фестивали бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ёшлар медиа маркази томонидан ўтказилиб, унга ёшлар, оммавий ахборот соҳаси вакиллари, кенг жамоатчилик таклиф этилди.

Мазкур фестиваль йигит-қизларнинг мароқли дам олиши учун зарур шароит ва имкониятларни яратиш, турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган ёшларнинг самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

Сўлим боғда болалар мусиқий жамоалари билан бирга мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари иштирокидаги концерт дастури ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Тадбирнинг ўзига хослиги шундан иборат бўлдики, унда мусиқа санъатига меҳри баланд ёшлар пазандалик сирларини эгаллаган ўз тенгқурлари ижоди билан ҳам яқиндан танишиш имконига эга бўлди. Тадбир давомида ёшлар иштирокида турли қизиқарли мусобақалар, интеллектуал ўйинлар, америкача мусиқий жанрнинг ўзига хос йўналишлари саналган Beatbox бўйича маҳорат сабоқлари ҳам ўтказилди.

Taдбир якунида "Мажнунтол" гитара ва муаллифлик қўшиқлари фестивали ғолиблари тақдирланди.

Назокат Усмонова, ЎзА
4 773