ЎзА Ўзбек

12.01.2019 08:25 Чоп этиш версияси

Мардлар қўриқлайди Ватанни

Мардлар қўриқлайди Ватанни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мамлакатимизда ўтказилаётган Ватанпарварлик ойлиги доирасида тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мутасадди ташкилот вакиллари, захирадаги офицерлар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда журналистлар иштирок этди.

Йилдан йилга миллий армиямиз қудрати ошиб бормоқда. Тинч ва осойишта юртимизнинг сарҳадларини сергаклик билан туну кун қўриқлаётган ҳарбийларимиз, аскарларимиз ва чегарачиларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Тадбирда “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзуида ҳарбий чиқишлар намойиш этилди. Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий оркестр ижросида Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. “Турон” театр студияси актёрларининг ёшларни ватанпарварликка чорловчи саҳна кўринишлари талаба-ёшларда катта таассурот қолдирди.

3.jpg

6 (1).jpg


Гулноза Бобоева, Муҳаммад Амин (фото), ЎзА
2 424