ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Мaрдлaр қўриқлaйди Вaтaнни

Мaрдлaр қўриқлaйди Вaтaнни

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги байрами муносабати билан “Мaрдлaр қўриқлaйди Вaтaнни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Р.Қосимов сўнгги йилларда мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар салоҳиятини юксалтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, армияни замонавий қурол-яроғлар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий-интеллектуал тайёргарлигини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда ҳарбий-сиёсий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида юртимиз хавфсизлиги ва тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга ҳар жиҳатдан қодир, замонавий, энг янги қурол-яроғлар ва ҳарбий техника билан таъминланган, мутлақо янги миллий армия вужудга келди.

Унинг замирида халқимизнинг минг йиллар давомида шаклланган қадимий анъана ва қадриятлари асосида буюк аждодларимиз Aмир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Жалолиддин Мангуберди сингари она Ватан учун жонини фидо қилишга тайёр мард ва юртга садоқатли ватанпарварлар камол топиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари зобит ва аскарлар ўртасида миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш диққат марказида бўлишига эътибор қаратиб келмоқда.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган талабалар томонидан ҳарбий қўшиқ ва бадиийлаштирилган саҳна кўриниши намойиш этилди.

697
Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА